Кеча юртимизда 475 нафар кишида касаллик аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди, дея хабар бермоқда ССВ Ахборот хизмати.
2021 йил 4 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 113072 (+475) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
-19 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
-26 нафари Андижон вилоятида,
-27 нафари Бухоро вилоятида,
-54 нафари Жиззах вилоятида,
-17 нафари Қашқадарё вилоятида,
-6 нафари Навоий вилоятида,
-28 нафари Наманган вилоятида,
-44 нафари Самарқанд вилоятида,
-26 нафари Сирдарё вилоятида,
-29 нафари Сурхондарё вилоятида,
-25 нафари Фарғона вилоятида,
-15 нафари Хоразм вилоятида,
-51 нафари Тошкент вилоятида,
-108 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 109068 (+304) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 751 нафарни ташкил қилди.






