1

Илҳом Шарипов “Динамо” жамоаси бош мураббийи бўлди

СПОРТ 19.03.2016, 16:14
Илҳом Шарипов  “Динамо” жамоаси бош мураббийи бўлди

Янги мавсумга пухта тайёргарлик кўраётган Самарқанднинг “Динамо” жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилмоқда. 

Самарқанд вилояти футбол федерацияси президенти таклифига биноан, “Динамо” клуби бош мураббийи этиб Илҳом Шарипов тайинланди. 48 ёшли маҳаллий мутахассис бунгача “Пахтакор” клубида селекционер-мураббий сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Клуб раҳбарияти томонидан Илҳом Шарипов олдига жорий мавсум якунларига кўра, жамоани Олий Лига олиб чиқиш ва кейинги йилдан Самарқандда барқарор ва курашувчан жамоани яратиш вазифаси юкланди. Шарипов клубда бош менежер сифатида ҳам фаолият юритиб, жамоада маҳаллий ёш футболчилар етишиб чиқишига алоҳида эътибор бериши тайинланди. 

Мураббийлар штабида унга яна икки маҳаллий ёш мутахассис Учқун Қобилов ва Рафаэль Баласанянлар ёрдам беришади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1