АсосийJamiyat

Наманганда ГАИ, ППС ва ҳайдовчи ўртасидаги тортишуви юзасидан расмий муносабат билдирилди

'Наманганда ГАИ, ППС ва ҳайдовчи ўртасидаги тортишуви юзасидан расмий муносабат билдирилди'ning rasmi

Наманган вилояти Чортоқ туманида 5 июль, душанба куни «ГАИ», «ППС» ва ҳайдовчи ўртасида тортишув юзага келгани айтилган видеолавҳа юзасидан муносабат билдирилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, ижтимоий тармоқларда «Чортоқ туманида ГАИ, ППС ва ҳайдовчи ўртасида тортишув юзага келгани айтилмоқда» изоҳи билан видеолавҳа тарқалган. Шундан сўнг Наманган вилояти ИИБ мазкур ҳолатни ўрганиб, муносабат билдирган.

Маълум бўлишича, 4 июль куни соат 16:30 ларда Чортоқ туман ИИБ ходимлари тумандаги Деҳқон бозорида жамоат тартибини сақлаш учун жалб этилиб, хизмат олиб бораётган вақтида шу туманда яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро Т.Э. ўзига тегишли бўлган «Cobalt» автомашинасини тўхташ мумкин бўлмаган жойга, яъни  марказий чорраҳа ўртасига тўхтатиб, автомашиналар ҳаракатига халақит берган.

Шу ҳудудда хизмат олиб бораётган Чортоқ туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги катта инспектори томонидан унинг олдига келиб ушбу ҳаракатлари билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси 6-қисмини бузганлигини тушунтирган. Шунингдек, унга нисбатан маъмурий баённома тузиш айтилганида, фуқаро ходимнинг қонуний талабларини бажармай, автомашинага тегишли бўлган ҳужжатларни тақдим этмасдан, бақир-чақир қилган. Ҳудудга фуқаролар тўпланишига ва ҳодиса ижтимоий тармоққа тарқалишиги сабабчи бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан Чортоқ туман ИИБ ҲПМБ ТП профилактика инспектори томонидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (Майда безорилик),194- (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик), 128-моддаси 6-қисми (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

 

    Бошқа янгиликлар