АсосийJamiyat

Қозоғистонда бахтсиз ҳодисага учраган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

'Қозоғистонда бахтсиз ҳодисага учраган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

Наманган вилоятидан М.Т оиласидаги молиявий қийинчилик сабабли Қозоғистондаги қурилиш объектида ишлаш мақсадида кетган. Иш жараёнида бахтсиз ҳодиса сабабли оғир тан жароҳати олади ва шифохонага жойлаштирилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан фуқарога кўрсатиладиган тиббий хизмат жараёнлари ташкил қилинган.

Шунингдек, фуқаро саломатлиги барқарорлашгандан сўнг, Олмаотадан Тошкентга Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббий ходим кузатувида реаномобилда олиб келинган.

Бошқа янгиликлар