1

Андижонда сенатор ҳаракати билан эҳтиёжманд аёл уйининг қурилишида амалий ёрдам кўрсатилди

ЖАМИЯТ 05.07.2021, 17:17
Теглар: Андижон
Андижонда сенатор ҳаракати билан эҳтиёжманд аёл уйининг қурилишида амалий ёрдам кўрсатилди

2021 йил 18 май куни ижтимоий тармок оркали Олий Мажлис Сенати раиси Т.Нарбаевага Андижон вилоятидан ёлғиз она Шоирахон Жалилова мурожаат қилган эди. Унда фуқаро Ш. Жалилова 10 йилдан бери ижарада  яшаб келаётгани ёзган. Уйли бўлиши учун онаси тўғилиб ўсган Избоскан туманидаги ховлисидан 0,04 сотих ер ажратиб берган. Аммо  ушбу ерда 2-хонали уй қуриш учун маблағи ва имконияти йўқлигини айтиб, моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мурожаатга асосан сенатор М.Ғаниева Избоскан туман Халкпарвар комиссияси вакиллари билан хонадонга бориб вазиятни ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш барча имкониятларини ўрганган. Сенатор мазкур фуқаро ва унинг онаси билан жойда батафсил суҳбатлашиб, масалани ўз назоратига олган.

Шунингдек, натижада Избоскан туман ҳокимияти ва хомийлар хисобидан Ш.Жалиловага 4 тонна цемент, 40 дона шифер, 3-юк машина шағал берилган.

Бугунги кунда қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

 

 

Шарҳлар

Раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди

01.05.2024, 15:06

Андижон, Марҳамат ва Булоқбоши туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Андижон туманига янги ҳоким тайинланди.Йўлдошев Бобурбек Баҳодирович - Андижон тумани...
Андижонда ака-укани уриб кетиб, улардан бирининг ўлимига сабабчи бўлган ЙПХ ходими жазосиз қолаётгани айтилмоқда (видео)

10.08.2023, 20:43

Ижтимоий тармоқда “Асака туманида ЙҲХБ ходими томонидан 2 нафар шахсга нисбатан йўл транспорт ҳодисаси содир этилсада, жазо муқаррарлиги таъминланмаганлиги ҳақида хабар жойлаштирилди. Хабарга кўра, Асакада...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Андижонда қизлар ўртасида оммавий муштлашув бўлди (видео)

21.12.2022, 09:11

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Пахтаобод туманида қизлар ўртасида жанжал юз бергани акс этган видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ матбуот хизмати маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, 7...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1