Шавкат Мирзиёев 5 июль куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, давлат раҳбарлари Ўзбекистон–Тожикистон муносабатларининг икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиққан ҳамда минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашган.
Шунингдек, минтақада Афғонистон йўналишидаги аҳволнинг ёмонлашиши ва кескинликнинг кучайиши билан боғлиқ вазиятнинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилган. Яқин идоралараро мувофиқлашувни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.
Шунингдек, президентлар бўлажак олий даражадаги тадбирларни, шу жумладан, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувини ўтказиш режасини кўриб чиққан.






