АсосийJamiyat

"Ижтимоий аҳамиятга эга эмас" – Хатирчи тумани 2-мактаб директорининг тарқалган аудиоси бўйича расмий муносабат берилди

'"Ижтимоий аҳамиятга эга эмас" – Хатирчи тумани 2-мактаб директорининг тарқалган аудиоси бўйича расмий муносабат берилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқлар орқали “Хатирчи тумани 2-мактаб директорини аудиоси тарқалмоқда” сарлавҳаси остида мурожаат эълон қилинган. Хатирчи туман ҳокимлиги матбуот хизмати ҳолат бўйича расмий муносабат берди. 

“Хатирчи тумани 2-мактаб директорини аудиоси тарқалмоқда” мавзусидаги аудио ёзуви бўйича видеоролик Хатирчи тумани ХТБга қарашли 2-умумий ўрта таълим мактаби директори тарафидан “айтилган” бир қатор сўзлар  таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда ўзгаришларга ўз ғаразли шахсий манфаатларини устун қўйган бир гуруҳ шахслар иши эканлиги яққол кўриниб турибди.  

Худойбердиева Дилрабо Шариповна  2018 йил ноябрь ойидан буён  2-умумий ўрта таълим  мактаб директори вазифасида иш фаолиятини давом эттириб келмоқда. Унгача  Хатирчи ХТБ га қарашли 85-умумий ўрта таълим мактабида  маънавий-маърифий ишлар бўйича директор  ўринбосари лавозимида  ишлаб келган. Ушбу аудиога аниқлик киритилганда ушбу аудио ёзув ўша пайтдаги мактаб директори билан иш юзасидан ўзаро  суҳбатлари вақтидан ёзиб олинганлиги,  шахсий манфаатлар назарда тутилиб, бугунги кунда монтаж қилиниб, ижтимоий тармоқларга тарқатиб   юборилганлиги маълум бўлди.

Ушбу тарқалган аудио ёзувда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Ш.Шерматовга боғланиб гапирилган ҳолатлар бўлсада,  аслида бу аудио ёзув тахминан 2017-2018-йилларда тайёрланган бўлиб, номаълум шахслар томонидан бугунги кунда ўзгартиришлар киритилган ҳолда ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган. Ҳақиқатда бу аудио ёзувда Халқ таълими вазирлиги билан боғлиқ асосларнинг мавжуд эмаслиги ва тизимда фаолият олиб бораётган бошқа мутасаддиларга,  шунингдек  юртимизда  таълим тизимида олиб борилаётган  кенг кўламли ислоҳотларга ҳеч қандай алоқаси  йўқлигини айтиб Хатирчи тумани ХТБ ўз муносабатини билдиради.

Қолаверса,  аудио ёзувлар  жамланмаси ёзиб олинган даврда Халқ таълими вазири Ш.Шерматовнинг  ҳозирги вазир лавозимида фаолият олиб бормаганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Аудио ёзувдаги билдирилган фикрларга фақат бир томонлама ёндошиб, ҳеч қандай асосга эга эмаслигига эътибор қаратшингизни сўраймиз.  

Бугунги кунда 2-мактаб директори Д.Худойбердиева  етакчи раҳбар сифатида мактаб жамоаси билан бирдамликда  иш фаолияти давомида таълим сифатини кўтариб, бир қанча  ютуқларга эришиб келаётганлигини ўзи юқоридаги аудио ёзувнинг ижтимоий аҳамиятга эга эмаслигини кўрсатиб турибди.  

Хатирчи тумани ХТБ ушбу аудио ёзувга ўзининг расмий муносабатини билдириш давомида яна бир бор аудио ёзув ҳеч қандай далилларга асосланмаганлиги ҳамда аудио мактаб директори Д. Худойбердиеванинг кейинги меҳнат фаолиятига салбий таъсир кўрсатмаслигини  алоҳида таъкидлаб ўтади.

Бошқа янгиликлар