АсосийJamiyat

Янги фармон билан Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.

'Янги фармон билан Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.'ning rasmi

  Куни кеча “Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони  қабул қилинди. Бу билан Ўзбекистонда суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг 2021–2025 йилларга мўлжалланган концепцияси ҳамда концепция бўйича 2021–2023 йилларда амалга ошириладиган ишлар юзасидан “йўл харитаси” тасдиқланди.

Фармонга кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази тузилмасида Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.   

Институт суд экспертизаси соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади.

2021 йил 1 сентябрдан:

  •  давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ, суд экспертизаси турлари бўйича тадқиқот ўтказиш ҳуқуқи берилади; 
  • иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритишда адвокатга суд-экспертиза ташкилотларида шартнома асосида адвокат сўровига кўра экспертиза ўтказиш ташаббуси билан чиқишга рухсат берилади;
  •  нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари экспертларини ҳар 3 йилда бир маротаба аттестациядан ўтказиш механизми жорий қилинади. 
  •  2022 йил 1 мартдан аҳолига ва ваколатли органларга суд-экспертлик фаолиятига доир маълумотларни етказиш ва ахборот ҳамкорлигининг барча турларини таъминлаш учун мўлжалланган “E-ekspertiza” ягона электрон ахборот тизими ишга туширилади.

 

           Шунингдек, соҳада кадрларни тайёрлаш ОТМларида дуал таълим принципига мувофиқ, камида 6 ойлик экспертлар тайёрлаш курсларида амалга оширилиши мумкин. 

Фармон билан  2021–2025 йилларда жорий этиладиган (16 та) экспертиза ва тадқиқот турлари рўйхати тасдиқланди.

    Бошқа янгиликлар