1

На пул, на машинали бўлди...

ЖИНОЯТ 06.07.2021, 10:58
Теглар: Каптива, капти
На пул, на машинали бўлди...

ИИБ ахборот хизмати берган хабарга кўра, Қарши шаҳар “Комилон” МФЙда яшовчи уй бекаси Р.Н. яхши ниятлар билан автомашина олиш учун пул чиққан. Унинг бу ниятидан хабар топган Қарши тумани “Ўзбекистон Мустақиллиги” МФЙда яшовчи А.Ш. ва “Батош” МФЙда О.Ш. ва Қарши шаҳар “Қарлиқбоғот” МФЙда яшовчи Д.С.лар 2020 йил 11 июнь куни унинг уйига келиб, “Каптива” автомашинани сотиш учун келишади. Натижада уларнинг ваъдаларига ишониб, автомашинани сотиб олиш учун 250.000.000 сўм пулларни беради. Орадан бир неча кун ўтиб, “Каптива”ни номига ўтказиб олмоқчи бўлганида ушбу автомашини тақиқда эканлигини билади. На пули, на машинани номига ўтказиб оломагач, бу ҳақда Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБга пулларни олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилади.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Шу ўринда ИИБ дуч келган одамга ишини битириб бериши ёки автомашинасини сотиб олиш учун ҳужжатларни расмийлаштирмасдан сармоясини бермасликлари тўғрисида фуқароларни огоҳлантирмоқда.

Шарҳлар

Тошкентда 21 ёшли қиз меҳмоннинг "Каптива"сидан пулларни ўғирлади

01.11.2019, 19:48

28-октябрь куни соат 02:30 да Мирзо-Улуғбек туманида 21 ёшли Насиба К. унинг уйига меҳмон бўлиб келган 34 ёшли Азиз Н. чалғиганидан фойдаланиб, унинг устки кийими...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1