1

Марғилонда “кўкнор сомони” сақлаб келаётган шахс қўлга тушди

ЖИНОЯТ 06.07.2021, 11:19
Марғилонда “кўкнор сомони” сақлаб келаётган шахс қўлга тушди

23 июнь куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ёйилма МФЙ ҳудудида яшовчи  Н.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “кўкнор сомони” гиёҳвандлик воситаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1