АсосийJamiyat

ХТВ мактаб ўқув жараёнида юритиладиган ҳужжатлар сонини камайтирмоқда

'ХТВ мактаб ўқув жараёнида юритиладиган ҳужжатлар сонини камайтирмоқда'ning rasmi

Халқ таълими вазирининг 2021 йил 1 июлдаги буйруғи билан шу кунга қадар мактабларда юритилган 10 дан ортиқ ўқув-педагогик ҳужжатлар сони 2 бараварга қисқартирилди ва электрон шаклда юритилиши белгиланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда. 

️ Эндиликда соҳа ходимлари асосий вақтини “қоғозбозлик” ёки ҳисоботга эмас таълим сифатини оширишга қаратади.

  Эслатиб ўтамиз, сўнгги 3 йилда:

  • Ўқитувчиларнинг ҳужжатлари 7 дан 1 тага,  
  • Синф раҳбарлариники 10 дан 2 тага,  
  • Психологларники 27 дан 8 тага,  
  • Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлариники 19 дан 4 тага қисқартирилган.

Навбат ўқув жараёнларига оид ҳужжатларни қисқаришга етди.  

 Мазкур буйруқ билан мактаб ҳужжатларини юритиш бўйича йўриқнома (5.12.2001 й.178-сон буйруғи) бекор қилиниб, янги йўриқнома тасдиқланди.

    Бошқа янгиликлар