Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида 18 май куни аёл ўзаро жанжал оқибатида эрини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ҳолат Жарқўрғон туманида 18 май куни соат 21.00 ларда, туманнинг Ғур-ғур маҳалласида содир бўлган. Шу маҳаллада яшовчи П.Т. уйида турмуш ўртоғи Ч.М. билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Бунинг оқибатида Ч.М. қўлидаги ош пичоғи билан П.Т.нинг билак соҳасини тилиб, «ўртача оғирликдаги шикаст» етказган.
Маълум қилинишича, 19 июнь куни Ч.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.