ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати Тошкент шаҳри бўйича мавжуд онлайн режимида ишловчи фоторадарлар ва интеллектуал режимида ишловчи камералар тўғрисидаги маълумотлар билан бўлишди.
Унга кўра, пойтахтда мавжуд онлайн режимда ишловчи фоторадарлар сони 28 тани ташкил этмоқда ва уларнинг барчаси тезликни белгиланган меъёрдан оширишга қаратилган қоидабузарликларни қайд этади. Онлайн фоторадарларнинг энг кўпи (5 тадан) Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Яшнобод туманларидаги йўлларга ўрнатилган. Олмазор ва Бектемир туманларида эса уларнинг сони 1 тадан.

Интеллектуал режимда ишловчи камералар сони эса 89 тани ташкил этмоқда. Ушбу камералар светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш, тўхташ ва йўл чизиқларини босиш, тўхтаб туриш қоидаларини бузиш, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиш каби қоидабузарликларни қайд этади.







