2 июль куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи М41 йўлининг 1591-километрида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
Маълум бўлишича, соат 03:30 ларда Жарқўрғон—Термиз йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган Cobalt автомобили қарама-қарши йўналишда келаётган «КамАЗ» юк машинаси билан тўқнашув содир этган. Оқибатда енгил машина ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.\
Авария юк машинасининг Cobalt йўлига чиқиб кетиши, тонг саҳардаги чарчоқ ва ҳайдовчининг тажрибаси камлиги натижада юзага келган.