Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи президенти, элбоши Нурсултон Назарбоевни туғилган куни билан самимий табриклади, унга соғлик, бахт ва Қозоғистон халқи манфаатлари йўлидаги масъулиятли фаолиятида янги ютуқлар тилади.
Ўзбекистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг ўз мамлакати раҳбари, самарали ислоҳотлар асосчиси, жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилган глобал ташаббусларнинг муаллифи, шунингдек, Қозоғистон–Ўзбекистон стратегик шериклик муносабатларининг асосчиси сифатида катта ҳурмат ва эътирофга сазовор бўлганини таъкидлаган.
Ўз навбатида Назарбоев самимий сўзлари учун миннатдорчилик билдирган ва икки мамлакат қардош халқлари ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини юқори баҳолаган.






