АсосийJamiyat

Гулистонда 16 ёшли йигит каналда чўкиб кетди

'Гулистонда 16 ёшли йигит каналда чўкиб кетди'ning rasmi

4 июль куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида ёш спортчи йигит каналга чўкиб кетди. Бу ҳақда вилоят прокуратурасига таяниб, «Сирдарё хабарлари» нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳақиқатан 4 июль куни тахминан соат 17:30 ларда Гулистон шаҳар «Навбаҳор» маҳалласида яшовчи, Олимпия захиралари коллежи 2-босқич талабаси, 16 ёшли Б.А. (ўғил бола) шаҳарнинг «Дўстлик» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Дўстлик каналига чўмилиш учун бориб, ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида чўкиб кетиб, вафот этган.

«Ҳозирда Гулистон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар