Бугун, 6 июл куни соат 17:00 да “Тошкент-Ўш” халқаро автомобилъ йўлининг 246-километри, яъни “Қамчиқ” довонида “Нехиа” русумли автомобилъ ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ Ахборот хизмати маълум қилди.
Беш кишидан иборат йўловчилар автомобилъ салонидан ўз вақтида чиқиб кетишга муваффақ бўлганлар. Бир неча дақиқа ичида ёнғин содир бўлган жойга ФВВнинг “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари етиб келиб, қисқа вақтда ёнғинни бартараф этдилар.
Aвтомобилдаги йўловчилар тан жароҳати олмаган. Қутқарувчилар уларга барча зарур ёрдамларни кўрсатдилар.
Aниқланишича, ёнғин автомобилнинг двигателъ қисмидаги электр симларнинг қисқа туташуви натижасида содир бўлган.






