6 июл кунидан бошлаб жазони ижро этиш муассасаларида узоқ ва қисқа муддатли учрашувлари вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Замон.уз маълум қилди.
Республикамизда коронавирус инфекцияси бўйича эпидемик вазият бир мунча ёмонлашганлиги сабабли, жорий йилнинг 6 июл кунидан бошлаб жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг яқин қариндошлари билан узоқ ва қисқа муддатли учрашувлари вақтинча тўхтатилади. Бунинг ўрнига уларнинг илтимосига қараб телефон орқали сўзлашувлар ташкиллаштирилади.
Жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг адвокат, терговчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан учрашувлари карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда, махсус хоналарда ташкил этилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ЖИКнинг 78-моддаси талабларига мувофиқ, жазо муддатини ўтаётган шахсларга жўнатиладиган посилка, йўқлов ёки бандероллар почта хизматлари орқали қабул қилинади.






