1

Самарқандда профилактика инспектори ўзини шубҳали тутган шахс ортидан жиноятни фош қилди

ЖАМИЯТ 07.07.2021, 09:15
Самарқандда профилактика инспектори ўзини шубҳали тутган шахс ортидан жиноятни фош қилди

Самарқандда профилактика инспектори 15 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик моддаларини аниқлади, дея хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати. 

Маълум қилинишича, Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ профилактика инспекторлари томонидан фуқароларнинг хонадонларида профилактик тадбирлар ўтказиш давомида, туманнинг “Почвон” маҳалласида яшовчи, 1970 йилда туғилган С.А. ўзини шубҳали тутганлиги сабабли, унинг ёни текширилганида, чўнтагида 4 дона гугурт қутида марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги, суриштирув давомида у ушбу гиёҳванд моддаларини таниши Б.А.дан олганлиги аниқланган.

Б.А.нинг ховлиси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, томорқасида 76 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган.  

Шунингдек, ушбу шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, жавонида 15 кг марихуанна (соф оғирлиги 11 кг. дан ортиқ) гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов харакатлари давом эттирилмоқда.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1