1

Вазият оғирлашмоқда: Ўзбекистонда 471 нафар кишида коронавирус, 195 нафар кишида пневмония аниқланди, 4 нафар бемор эса вафот этди

ЖАМИЯТ 07.07.2021, 10:23
Вазият оғирлашмоқда: Ўзбекистонда 471 нафар кишида коронавирус, 195 нафар кишида пневмония аниқланди, 4 нафар бемор эса вафот этди

Кеча юртимизда 471 нафар кишида коронавирус, 195 нафар кишида пневмония аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди, дея хабар бермоқда ССВ Ахборот хизмати. 

Маълум қилинишича, 2021 йил 6 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 114039 (+471) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

-26 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

-10 нафари Андижон вилоятида,

-12 нафари Бухоро вилоятида,

-51 нафари Жиззах вилоятида,

-15 нафари Қашқадарё вилоятида,

-10 нафари Навоий вилоятида,

-15 нафари Наманган вилоятида,

-37 нафари Самарқанд вилоятида,

-20 нафари Сирдарё вилоятида,

-19 нафари Сурхондарё вилоятида,

-20 нафари Фарғона вилоятида,

-10 нафари Хоразм вилоятида,

-52 нафари Тошкент вилоятида,

-174 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 195 нафар кишида пневмония аниқланди.

Касалликдан соғайганлар жами 109676 (+327) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 758 нафарни ташкил қилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1