1

Ўзбекистонда янги илмий-маърифий телеканал иш бошлайди

ЖАМИЯТ 07.07.2021, 13:23
Теглар: телеканал, Ҳидоят сари
Ўзбекистонда янги  илмий-маърифий телеканал иш бошлайди

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ОТТ (Over the Top) платформасида “Ҳидоят сари” илмий-маърифий виртуал телеканали ташкил этилди. Мазкур янги канал онлайн режимда фаолият олиб боради.  

МТРК раиси Алишер Хаджаевнинг фейсбукдаги саҳифасида бу ҳақида маълум қилинган. Қайд этилишича, ушбу канални ташкил этишдан асосий мақсад ёшларни  ёт  ғоялар  таъсиридан  ҳимоя қилиш, уларни соғлом эътиқод ва миллий қадриятларга содиқлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, шунингдек, ёшларнинг маданий-маърифий, диний билимларини оширишдан иборатдир.

“Ҳидоят сари” телеканалида тегишли илмий, диний экспертизалардан ўтказилган, эфирга узатилган ва бугунги кунда МТРК Архив фондида сақланиётган телемаҳсулотлар намойиш этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1