Шу мақсадда Ўзбекистон Текбол федерацияси томонидан Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактабларига 100 дона текбол спорт жиҳози топширилади. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 38-сонли умумтаълим мактабида “Текбол” спорт турининг жиҳозларини қабул қилиб олишга бағишланган тантанали маросими бўлиб ўтган. Тадбирда Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон текбол федерацияси вакиллари иштирок этган. Ўзбекистон Текбол федерацияси раиси О.Касимов томонидан белгиланган режага мувофиқ илк босқичда республикамизнинг барча ҳудудларидаги умумтаълим мактабларига 100 дона текбол спорт жиҳозларини топшириш бўйича Халқ таълими вазирлигига сертификат тақдим этилган.
Шунингдек, ушбу тадбирда Фарҳод Тожиев, Ислом Иномов, Камолиддин Мурзоев, Азиз Ибрагимов, Шавкат Саломов каби таниқли футболчилар ҳам иштирок этиб, ёшларга текболни қандай ўйнаш борасида маҳорат дарслари намойиш этишган.






