Бухоро халқаро аэропортига қўшни мамлакатдан учиб келган ва “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган фуқаро А.Р. ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда "Даракчи.уз" манбаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, А.Р. га тегишли бўлган қўл юклари ва кузатиб борилаётган багажи рентген аппарати орқали божхона назоратидан ўтказилганда, унинг ичида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, 1 дона 7,62 мм. калибрли патрон борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.