АсосийJamiyat

Электр таъминотидаги узилишлар бартараф этиладими?

'Электр таъминотидаги узилишлар бартараф этиладими?'ning rasmi

Шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида жазирама иссиқ кузатилмоқда. Бу автоматик қурилмаларнинг катта юклама билан ишлаши, натижада фавқулодда аварияли ҳолатлар юзага келишига олиб келмоқда.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ барча таркибий корхоналари томонидан бу каби муаммоларни бартараф этиш, электр таъминотидаги узилишларни олдини олиш бўйича чоралар кўрмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди. Аниқлик киритилишича, жойлардаги подстанциялар, трансформатор пунктлари, электр узатиш тармоқлари тўлиқ кўрикдан ўтказилиб, юзага келаётган фавқулодда узилиш ва носозликлар тезкорлик билан бартараф этилмоқда.

    Бошқа янгиликлар