1

Кредит маблағи яна ўзлаштирилди. Нега?

ЖИНОЯТ 07.07.2021, 21:30
Кредит маблағи яна ўзлаштирилди. Нега?

Пахтакор туманида фермер хўжалигининг кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълумот берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтакор туман бўлими томонидан фермер хўжаликларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, "А." МЧЖ раҳбари ва бошқалар "Ғ" фермер хўжалигига ажратилган 400 млн сўм кредит эвазига олиб келинган томчилатиб суғориш технологиясини ҳозирги кунга қадар хўжалик ерларига  ўрнатмасдан 122,6 млн сўм кредит маблағини талон-торож қилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1