18 ёшли футболчи «Манчестер дербиси»да рекорд ўрнатди

СПОРТ 22.03.2016, 14:02
18 ёшли футболчи «Манчестер дербиси»да рекорд ўрнатди

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳужумчиси Маркус Рэшфорд “Манчестер Сити”га қарши (1:0) ўйинда гол киритиб, янги рекорд қайд этди

Рэшфорд Манчестер шаҳри жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўзаро баҳсларда гол киритган энг ёш футболчига айланди. У 18 ёшу 141 кунга тўлганида гол киритди. Аввалги рекорд Уэйн Рунига тегиши эди. Руни 2005 йилда, яъни, 19 ёшлигида “Манчестер дербиси”да гол киритган эди. 

Қайд этиш жоиз, айнан Рэшфорднинг голи учрашувда ягона бўлиб қолди ва манкунианликларга ғалаба келтирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+6.97° tumanli
Валюта курси
11230.39
USD 7.78
11700.94
EUR 113.6
186.04
RUB 0.65
1