АсосийSport

Андижондаги “Бобур Арена”га янги прожекторлар ўрнатилади

'Андижондаги “Бобур Арена”га янги прожекторлар ўрнатилади'ning rasmi

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси қарорига кўра, бир қатор клублар уй учрашувлари ўтказиладиган майдонлардаги прожекторлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этмагунига қадар рақибларини нейтрал майдонда ўтказадиган бўлишди. Жумладан, “Андижон” клуби ўз рақибларини қабул қиладиган “Бобур Арена” стадионининг ёритиш тизими ҳам ФИФА ва ОФК талабларига жавоб бермаганлиги боис жамоа 1-даврада АГМК клубига қарши кечган ўйинни Олмалиқда ўтказишга мажбур бўлди.

Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда турли норозиликларни ҳам келтириб чиқарди.

Маълум бўлишича, мавсум бошида “Андижон” футбол клубининг уй учрашувларига кириш ҳуқуқини берувчи йиллик абонементлар чиқарилган ҳамда улар 500 минг сўмдан аҳолига сотилган.

“Андижон” футбол клуби матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда клуб раҳбарияти бир қатор хориж компаниялари билан музокаралар олиб бормоқда ва тез кунларда “Бобур Арена”да прожекторлар тўлиқ янгиланиб, жамоа ўз уй учрашувларини қадрдон стадионда ўтказиш имкониятига эга бўлади.

“Бобур Арена”даги прожекторлар шу йилнинг август ойига қадар тўлиқ янгиланиши ва жамоа ишқибозлари 2-даврадаги барча уй учрашувларида севимли жамоасини қўллаб-қувватлаши мумкинлиги маълум қилинди.

Бошқа янгиликлар