АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда 490 нафар кишида коронавирус, 208 нафар кишида пневмония аниқланди. Икки инсон вафот этди

Кеча юртимизда 490 нафар кишида коронавирус, 208 нафар кишида пневмония аниқланиб, 2 нафар...

'Ўзбекистонда 490 нафар кишида коронавирус, 208 нафар кишида пневмония аниқланди. Икки инсон вафот этди'ning rasmi

Кеча юртимизда 490 нафар кишида коронавирус, 208 нафар кишида пневмония аниқланиб, 2 нафар бемор вафот этди, дея хабар бермоқда ССВ Ахборот хизмати. 

Маълум қилинишича, 2021 йил 7 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 114529 (+490) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

-33 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

-27  нафари Андижон вилоятида,

-21 нафари Бухоро вилоятида,

-37 нафари Жиззах вилоятида,

-21 нафари Қашқадарё вилоятида,

-10 нафари Навоий вилоятида,

-20 нафари Наманган вилоятида,

-31 нафари Самарқанд вилоятида,

-22 нафари Сирдарё вилоятида,

-22 нафари Сурхондарё вилоятида,

-19 нафари Фарғона вилоятида,

-13 нафари Хоразм вилоятида,

-48 нафари Тошкент вилоятида,

-166 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 208 нафар кишида пневмония аниқланди.

Касалликдан соғайганлар жами 110041 (+365) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 760 нафарни ташкил қилди.

 

    Бошқа янгиликлар