1

Қашқадарёда ҳаракатланиб кетаётган “NEXIA” ёниб кетди

ЖАМИЯТ 08.07.2021, 12:43
Теглар: ёнғин, Қашқадарё
Қашқадарёда ҳаракатланиб кетаётган “NEXIA” ёниб кетди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 7 июл куни ҳаракатланиб кетаётган “NEXIA” автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа соат 22:16 атрофида Қарши шаҳрининг Насаф кўчасида содир бўлган. Аниқланишича, ёнғин автомобил ҳаракатланиб кетаётган пайтда рўй берган.

Ушбу “NEXIA-2” машинаси 10 йил олдин ишлаб чиқарилгани аниқланган. Уни 33 ёшли Узумзор МФЙда яшовчи Р.Р. исмли фуқаро бошқараёган бўлгани маълум қилинган. Ёнғин оқибатида автомобилнинг олд қисми ёнган. Ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.  

Воқеа оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1