АсосийЖАМИЯТ

«Зомин болалар оромгоҳи» МЧЖ аукционга қўйилди

Маълум бўлишича, мазкур оромгоҳ уставидаги улуш «Зарбдор пахта тозалаш» акционерлик жамият...

'«Зомин болалар оромгоҳи» МЧЖ аукционга қўйилди'ning rasmi

Маълум бўлишича, мазкур оромгоҳ уставидаги улуш «Зарбдор пахта тозалаш» акционерлик жамиятига тегишли бўлиб, лотнинг бошланғич нархи 14,4 млрд сўмга баҳоланган.  

3,79 гектар майдонда жойлашган «Зомин болалар оромгоҳи» МЧЖ уставидаги «Зарбдор пахта тозалаш» АЖ га тегишли 100% улуш сотувга чиқарилди. Бу ҳақида Э-ижро аукцион сайтида хабар берилади.

Оромгоҳ Жиззах вилояти, Зомин тумани, Ғаллакор ҚФЙда жойлашган. Иншоот учун бошланғич нарх 14,4 млрд сўм деб белгиланган.

Бошқа янгиликлар