Жорий йилнинг 5 июль куни “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" қабул қилинган янги таҳрирдаги Қонун ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг кийиниш маданияти, хусусан, ўқувчи-қизларни мактабда бош кийимда юриши ҳамда ўғил бола ўқувчиларнинг соқол қўйган ҳолда мактабга келишлари масаласида турли саволларни келтириб чиқармоқда. Шуларни инобатга олиб, Халқ таълими вазирлиги қуйидагича хабарнома берди:
Низомга кўра умумтаълим мактабларида:
– ўғил бола ўқувчиларнинг таълим муассасасига танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, соқол қўйган, сочи 2-3 сантиметрдан узун бўлган ва ёрқин рангларга бўяган ҳолда келишларига;
Низомга мувофиқ, ўқувчиларнинг мактаб формасини кийиш тартибига риоя қилмаслик таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузиш деб баҳоланади ва бундай ўқувчиларга қуйидаги чоралар қўлланиши мумкин:
– огоҳлантириш;
– кундалик дафтарига қайд этиш;
– тушунтириш ишларини олиб бориш учун ота-онасини хабардор қилиш;
– фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва таълим муассасасидаги йиғилишларда ота-оналар иштирокида муҳокама қилиш.
Низомнинг 7-бандига кўра, ўқувчилар таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз юришлари лозим.
"Мазкур талабларга ўқувчилар томонидан амал қилиниши учун ота-оналар масъулдир"–дейилади хабарномада.