АсосийJamiyat

Эмлаш бошлангандан бери Ўзбекистонда қарийб 4,5 миллион доза вакцина қўлланилган

'Эмлаш бошлангандан бери Ўзбекистонда қарийб 4,5 миллион доза вакцина қўлланилган'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Эмлаш ишлари бошлангандан бери юртимизда жами 4,5 миллион дозага яқин  вакцина қўлланилган.

7 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 131143 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилган. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 89913 нафарни,  
  • 2-босқич эмланганлар 21550 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 19680 нафарни ташкил қилади.

 

Айни кунгача Ўзбекистонда жами 4492365 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 2680533 нафарни;  

2-босқичда эмланганлар 1369932 нафарни;

3-босқич эмланганлар 441900 нафарни ташкил қилди.  

 

7 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Фарғона вилояти (21658 доза);
  • Наманган вилояти (19104 доза);
  • Андижон вилояти (18070 доза) банд қилган.  

 

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Наманган вилоятида 554976 доза;
  • Фарғона вилоятида 537255 доза;
  • Андижон вилоятида 515548 дозани ташкил қилмоқда.  

 

 

 

Бошқа янгиликлар