1

Шофирконда 600АҚШ доллари эвазига сохта ҳужжат тайёрлаган кадастр бўлими ходими қўлга олинди

ЖИНОЯТ 08.07.2021, 14:54
Теглар: Бухоро ИИБ,кадастр
Шофирконда 600АҚШ доллари эвазига сохта ҳужжат тайёрлаган кадастр бўлими ходими қўлга олинди

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, туманда 600 АҚШ доллари эвазига уй-жойга бўлган эгалик ҳуқуқини берувчи сохта ҳужжат тайёрлаш орқали фирибгарлик қилган кадастр бўлими ходими қўлга олинган.

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ҳамкорликдаги ўтказган тадбирда, Давлат кадастрлари палатаси Шофиркон тумани филиали кадастр муҳандиси, хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзга бир фуқарони алдаб, унинг ишончини суиистеъмол қилиб, туман қурилиш бўлимининг мансабдор шахсларига пора бериш орқали, унинг Шофиркон тумани, “Султонобод” маҳалласидаги уй-жойини турмуш ўртоғи номига, “якка тартибда уй-жой қурилиши тугалланган биносини фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси”ни тайёрлаш орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига ундан 600 АҚШ доллари талаб қилиб, ушбу пулларни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида аниқланганда, Давлат кадастрлари палатаси Шофиркон туман филиали кадастр муҳандиси, туманнинг Султонобод маҳалласи Суғут қишлоғидаги уй-жойга “якка тартибда уй-жой қурилиши тугалланган бинони фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси”ни олиш учун муҳим бўлган, муайян ҳуқуқ берадиган расмий ҳужжат ҳисобланган Шофиркон нохия совети президиумининг уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги қарорида компьютер техникаси ёрдамида сохта маълумотлар киритиб, ушбу қарорни қалбаки эканлигини била туриб, уни давлат хизматларига тақдим қилиш учун фуқарога тайёрлаб берган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининиг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1