1

ШҲТ бош котиби Марказий сайлов комиссиясига ташриф буюрди

ЖАМИЯТ 08.07.2021, 15:09
Теглар: сайлов, ШХТ
ШҲТ бош котиби Марказий сайлов комиссиясига ташриф буюрди

Айни кунларда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби В.И.Норов бошчилигидаги делегация мамлакатимизда меҳмон бўлиб турибди. Ташриф доирасида қатор вазирлик ва идора раҳбарлари билан учрашувлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун 8 июль куни Бош котиб сайловга тайёргарлик жараёнлари билан танишиш мақсадида Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низамходжаев билан учрашди.

Суҳбат аввалида З.Низамходжаев Ўзбекистон ва ШҲТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, жумладан,  Ўзбекистон вакиллари ШҲТнинг иштирокчи мамлакатлардаги парламент ва президент сайловларидаги миссиясида мунтазам иштирок этиб келаётганликларини юқори баҳолаб, сайлов тизимида амалга оширилган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтди.        

  Жорий йилда “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлиги муносабати билан эндиликда сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар фақат суд томонидан кўриб чиқилиши, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси аъзолари сонини кўпайтириш, сайлов бюллетенига киритиладиган номзодлар ҳақидаги маълумотларни камайтириш борасидаги қоидалар ҳам янги қонунда белгиланган. ЕХҲТ ДИИҲБ миссиясининг тавсияларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган ушбу қоидалар сайловларнинг халқаро стандартлар ва замонавий тенденциялар асосида ўтишини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланган.

 Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низамходжаев Бош котиб В.Норов ва ШҲТ кузатувчилар миссиясини бўлажак президент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этишга таклиф этгани маълум қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1