1

86 ёшли отахонга ниқоб тақмаганлиги учун куч ишлатган ИИБ ҳодими...Вазиятга изоҳ берилди (видео)

ЖАМИЯТ 08.07.2021, 15:44
Теглар: ИИБ,жанжал
86 ёшли отахонга ниқоб тақмаганлиги учун куч ишлатган ИИБ ҳодими...Вазиятга изоҳ берилди (видео)

Ижтимоий тармоқларда маст ИИБ ходими 86 ёшли отахонга  ниқоб тақмагани учун куч ишлатаётгани ҳақида  хабарлар тарқалган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича ,2021 йил 8 июль куни тахминан соат 10:40 ларда Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи 1972 й.т. Дилмурод М. 102 рақамига қўнғироқ қилиб, отаси 1935 й.т. Абдуфаттох М., маст ҳолатда бўла туриб, уйда жанжал, тўполон кўтарганлигини маълум қилиб, ёрдам сўраган. Ҳодиса жойига Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ профилактика инспектори майор Улуғбек Яхшибоев етиб келган.

Профилактика инспектори, Абдуфаттох М.ни ички ишлар бўлимига олиб бориб ҳолатни батафсил ўрганмоқчи бўлганида, жанжалга қўшнилар аралашишган. Вазиятдан тўлиқ хабардор бўлмаган (хусусан, ўз ўғли уй ичидаги жанжал ҳақида ички ишларга мурожаат қилганлиги юзасидан) қўшнилар нотўғри хулоса чиқариб, инпсекторнинг хизмат фаолиятига тўсқинлик қилишган ва профилактика инспеткори билан жанжал қилишган.

Видеотасвирда кўриб турганингиздек, ушбу маҳалла аҳолиси ички ишлар органи ходимининг фаолиятига фаол қаршилик кўрсатишган, вазиятни билмасдан, ҳолатни тўлиқ ўрганмасдан, профилактика инспектори билан конструктив тарзда суҳбатлашмасдан, унга қўполлик қилишган, унинг хизмат кийимига шикаст етказишган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қонуний қарор қабул қилиш учун текширув ўтказилаётгани маълум бўлди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1