Жонс Хопкинс университетига кўра, дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 4 миллиондан ошди. ЖССТга кўра, Россия касаллик аниқланиши бўйича 4 ўринга кўтарилди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 185 миллион 078 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 4 миллиондан ортиғи вафот этган.
Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 368 874 янги ҳолати аниқланди. 7 362 нафар бемор вафот этди.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
- АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,392 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган;
- Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,663 миллиондан ортиқ);
- учинчи ўринда Бразилия (18,792 миллиондан ортиқ);
- тўртинчи ўринда Россия (5,682 миллиондан ортиқ);
- бешинчи ўринда эса Франция (5,677 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 5 614, Ҳиндистонда 43 733, Бразилияда 22 703, Россияда 23 962, Францияда 2 044 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.