АсосийSport

Ўзбекистонда Шахмат тарихи ҳақида Ҳужжатли фильм яратилади

'Ўзбекистонда Шахмат тарихи ҳақида Ҳужжатли фильм яратилади'ning rasmi

Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди. Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги «Миллий ПР-марказ» ДУК Ўзбекистон шахмат федерацияси билан ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади.

Президентнинг «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ,  Миллий ПР-маркази ва Ўзбекистон шахмат федерацияси ўртасидаги келишув доирасида шахмат бўйича халқаро миқёсда Ўзбекистоннинг сайёҳлик ва спорт салоҳиятини ривожлантириш учун икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни амалга ошириш бўйича иш режаси ҳамда шахмат бўйича 30-35 дақиқали ҳужжатли видеофильмни яратиш, уни мамлакатимизда ва хорижда оммалаштириш, шахмат спортини янада ривожлантириш бўйича вазифалар режаси тасдиқланди.

Фильмда Ўзбекистонда шахматнинг ажойиб тарихи, унинг жаҳон шахмат спорти ривожига таъсири, буюк ўзбек гроссмейстерларининг жаҳон шахмат майдонидаги ўрни ҳақида ҳикоя қилинади.

 

Бошқа янгиликлар