Олий Мажлис Сенати томонидан “Маҳалла – беш ташаббус бешиги” кўрик-танлови эълон қилинди

ЖАМИЯТ 08.07.2021, 18:24
Теглар: Сенат
Олий Мажлис Сенати томонидан “Маҳалла – беш ташаббус бешиги” кўрик-танлови эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Маҳалла – беш ташаббус бешиги” республика кўрик-танловини ўтказиш бўйича Низомга асосан Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан танлов эълон қилинди.

Маълум бўлишича, кўрик-танловда Республикада фаолият олиб бораётган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иштирок этади.

Мазкур танлов қуйидаги 3 та босқичда ташкил этилади:

  • биринчи босқич – туман ва шаҳарлар миқёсида;
  • иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида биринчи босқич ғолиблари ўртасида;
  • учинчи босқич – Республика миқёсида иккинчи босқич ғолиблари ўртасида декабрь ойида.

Танловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад қуйидагилардан иборат:

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни халқ ҳаракатига айлантириш;
  • бешта муҳим ташаббуснинг маҳаллаларда амалиётга жорий этилишини янада жонлантириш ва бу борада фаоллик кўрсатаётган маҳаллаларни моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш;

ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодларини юзага чиқариш, уларни жисмоний чиниқтириш, спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратиш, аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш ҳамда улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш бўйича тизимли ишларни маҳаллаларда ташкил этишга кўмаклашиш.

Шарҳлар

⚡️Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сенаторлик ваколати ҳам тугатилди

31.01.2023, 10:22

Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида Марказий сайлов комиссиясининг қарори эълон қилинди.Унга кўра, Тошкент шаҳридан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси...
Ўзбекистонда гўдаклар ўлими кўпайган — Сенат

29.09.2022, 09:18

Олий Мажлис Сенати Кенгаши мажлисида Репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш масаласи муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда...
Жўқорғи Кенгес раиси Аманбай Оринбаев Сенат раисига ўринбосар этиб сайланди

13.09.2022, 10:47

Бугун, 13 сентябрь куни, Тошкент шаҳрида Сенатнинг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Сенат ахборот...
"Сенат „ади-бади“ айтишиб ўтирадиган жой эмас". Беҳзод Мусаев ва Акмал Бурхонов ўртасида дебат бўлиб кетди. Сенат раиси баҳсга аралашди (видео)

05.08.2022, 12:03

Сенатнинг 29-ялпи мажлисида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузаси баҳс-мунозарага айланиб кетди.Агентлик раҳбарининг сўзларига кўра, коррупцияга оид...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1