1

"Реклама тўғрисида"ги қонун лойиҳаси бизнес-омбудсман билан келишилмаган

ЖАМИЯТ 08.07.2021, 18:58
"Реклама тўғрисида"ги қонун лойиҳаси бизнес-омбудсман билан келишилмаган

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда концептуал қабул қилинган "Реклама тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ОАВ ва Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фондининг танқид ва норозилигини келтириб чиқарган эди. Фондга кўра, ҳужжатнинг ҳозирги шаклда қабул қилиниши мамлакатнинг бутун медиа бозори молиявий барқарорлигига тузатиб бўлмайдиган даражада зарар етказади ва телерадиоканаллар ўз йиллик даромадидан миллиардлаб сўм йўқотишига олиб келади.

Яқин кунларда қатор интернет сайтларида ва ижтимоий тармоқларда қонун лойиҳасига нисбатан танқидлар пайдо бўлди. 

Мазкур қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши жараёнида, лойиҳа ташаббускори томонидан Бизнес-омбудсман билан тегишли тартибда келишилмаган, дея муносабат билдирмоқда Бизнес-омбудсман матбуот хизмати.

Таъкидланишича, 2021 йил 20 апрелда қабул қилинган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонунига асосан, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатувчи масалаларга доир лойиҳалар Бизнес-омбудсман билан мажбурий тартибда келишиши белгиланган.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига мазкур қонун лойиҳаси бўйича Бизнес-омбудсманнинг хулосаси талаб этилса, тақдим этилган лойиҳа тадбиркорлик фаолиятига таъсири нуқтаи назаридан кўриб чиқилиб, қисқа муддатларда хулоса берилиши таъминланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1