АсосийJamiyat

Истанбулга саёҳат қилишни режалаштирганлар учун бепул багаж ташиш меъёри оширилди

'Истанбулга саёҳат қилишни режалаштирганлар учун бепул багаж ташиш меъёри оширилди'ning rasmi

Uzbekistan Airways йўловчилари учун 10 июлдан 31 июлгача бепул багаж ташиш меъёрини оширмоқда. Бу ҳақда миллий авиакомпания Ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, энди Тошкент-Истанбул-Тошкент йўналиши бўйлаб саёҳат қилишни режалаштираётган йўловчиларда эконом классда 40кг гача, бизнес-классда 50кг гача бепул багаж ташиш имконияти бор.  

Самарқанд-Истанбул-Самарқанд, Урганч-Истанбул-Урганч, Фарғона-Истанбул-Фарғона йўналишлари бўйича сафар қилишни режалаштираётган йўловчиларга харид қилинган эконом класс тарифидан қатъий назар, 35 кг гача, бизнесс-классда  40гача бепул багаж ташишга рухсат берилади.

    Бошқа янгиликлар