1

Самарқанддаги АЁҚШда портлаш содир бўлди. Бир киши ҳалок бўлган

ЖАМИЯТ 08.07.2021, 20:19
Самарқанддаги АЁҚШда портлаш содир бўлди. Бир киши ҳалок бўлган

Бугун, 8 июль куни соат 14:36да Самарқанд вилояти Самарқанд тумани “Қундузсуфий” МФЙда жойлашган АЁҚШ худудида ер остида жойлашган 25 тоннали сиғимда пайвандлаш ишлари олиб бораётган вақтида чақнаш содир бўлиб, сиғимдаги таҳминан 50 литр солярка махсулоти ёнган.  Бу ҳақда Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ахборот хизмати хабар қилди. 

Воқеа жойига зудлик билан 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари 14:43да етиб бориб, ёнғин соат 14:50 да ўраб олинган ва соат 15:10да тўлиқ бартараф этилган.  

Чақнаш сабаби шохобча ҳудудида пайвандлаш ишларини олиб бориши оқибатида келиб чиққан.  

Ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро халок бўлган ва бир нафар фуқаро куйиш тан жарохатини олиб туман марказий шифохонасига ётқизилган.

Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1