1

Ўқитувчиларнинг меҳнат таътили пуллари нега кечикди?

ЖАМИЯТ 08.07.2021, 21:45
Ўқитувчиларнинг меҳнат таътили пуллари нега кечикди?

Шу кунларда Халқ таълими вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ўқитувчилар томонидан айрим ҳудудларда меҳнат таътили пуллари кечиктирилаётганлиги юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда. Ҳолат юзасидан Халқ таълими вазирлиги маълумот берди.

Ўрганишларда муаммо юзага келишига асосий сабаб аксарият ҳолларда барча ходимларга бирданига меҳнат таътили берилиши билан боғлиқлиги аниқланди ва ўқитувчиларни меҳнат таътилига чиқариш режага кўра босқичма-босқич амалга оширилиши белгиланган.

Бугунги кунда, мазкур масалани тезкор ҳал этиш ҳамда муаммони бартараф этиш мақсадида, ҳудудлардан олинган ҳисоб-китоб ва талабномаларга асосан Халқ таълим вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда зарур маблағларни етарли даражада ажратиш чоралари кўрилди.  

Умумтаълим мактаблари ходимларига белгиланган тўловлар эртага (жума куни) ва душанба тушлик вақтигача тўлиқ амалга оширилади, дейди вазирлик ўз маълумотида.   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1