УЕФА Англия ва Италия ўртасидаги Евро-2020 финалини бошқарадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.
Ҳал қилувчи ўйинни нидерландиялик Бьорн Куйперс бошқаради. Унга ҳамюртлари Сандер ван Рукел ва Эрвин Зейнстра ёрдам беришади. Захира ҳаками — испаниялик Карлос дель Сорро.
VAR'да германиялик Бастиан Данкерт, Кристиан Гиттельманн ва Марко Фриц, шунингдек, нидерландиялик Пол ван Букел ишлашади.
Финал 11 июль куни Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.






