1

Янги ахборот портали журналистларни ишга таклиф этмоқда

ЖАМИЯТ 08.07.2021, 22:50
Янги  ахборот портали журналистларни ишга таклиф этмоқда

Журналистлар ва ижодкорлар диқққатига!

Сиз ўзингиз учун мақбул иш қидиряпсизми? Ўз иқтидорингизга яраша даромад топишни истайсизми? Журналистик ижод учун қулай муҳит, замонавий шарт-шароитлар керакми? Сиз учун ажойиб янгилик!  

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан барча замонавий талаблар даражасидаги медиа-ресурс – янги  ахборот портали  ташкил этилмоқда. Мазкур  порталда ўзбек, рус ва бошқа тилларда  Ўзбекистон ва жаҳонда юз бераётган ўзгаришлар ҳақида тезкор, ҳаққоний ва холис ахборотлар, видео ва аудио кўринишдаги мультимедиа маҳсулотлари эълон қилинади.  

Ушбу порталда  ишлашни истовчи талабгорларда фақат журналистик кўникма, тажриба ва қобилият, ўзбек ва рус, шунингдек, имкон даражасида бошқа тиллардан етарли даражада хабардорлик талаб қилинади. Юқори маош ва ишлаш учун яхши шарт-шароитлар кафолатланади.  

Янги ахборот порталида ишлаш истагида бўлган ҳамкасбларимиздан 9 июль куни соат 10.00 да Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси  янги биносига шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари талаб этилади. Талабгорлар маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирокида, ижодий суҳбат асносида сараланади.  

Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор кўчаси 1 а уй. Мўлжал: Ўзбекистон Кинематография агентлиги биноси.

Мурожаат учун телефон:   +998946422212

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1