АсосийJamiyat

Бир йил аввал ишлаш учун уйидан чиқиб кетган ургутлик фуқаро қидирилмоқда

'Бир йил аввал ишлаш учун уйидан чиқиб кетган ургутлик фуқаро қидирилмоқда'ning rasmi

Ургут тумани “Ўроқбойжар” МФЙда  яшаб келган, 1989 йилда Ургут туманида туғилган Эшонқулов Мансур Насриддинович 2020 йил 18 август куни соат тахминан 12:30лар атрофида  яшаш уйидан ишлаш мақсадида чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Бу ҳақда хабар берган Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати қидирувда кўмак сўрамоқда.

Алоҳида белгилари: Бўйи 170-175см атрофида, сочлари қора, қоши қора рангда қалин, кўзлари қора юмалоқ, юзлари юмалоқ, ўрта гавдали, лаблари чўзинчоқ, чап қўли билак соҳасидан бахтсиз ҳодиса туфайли кесилиб уланган (ногирон), пешонасининг чап тепа томонида холи бор.

Эгнидаги бўлган кийимлари: Тўқ кўк рангли футболка, кўк рангли женси шим, қизил рангли туфли.

Эшонқулов Мансурни кўрганлар ёки у ҳақида маълумотга эга бўлганлар +998901002121, +998662311111, 102, +998662319805 рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралади.

 

    Бошқа янгиликлар