Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош элчихонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Новосибирск шаҳридаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Г.Н исмли фуқаро Новосибирск – Самарқанд авиарейси орқали Ўзбекистонга қайтарилди.
Бундан бир неча йиллар илгари ишлаш мақсадида Новосибирск шаҳрига келган фуқаронинг ҳаёти шифокорлар ёрдамида сақлаб қолинган. Бундан ташқари у хотирасини ҳам йўқотган.
Фуқарога Бош элчихона томонидан “Ватанга қайтиш гувоҳномаси” расмийлаштирилиб, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан авиа чипта сотиб олишга кўмаклашилди.






