Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, Юнусобод тумани ИИО ФМБ дан келиб тушган хабарга кўра, 27 июнь куни номаълум шахс Хамкоробод кўчасида жойлашган уйларнинг бирига калит танлаш йўли билан кириб, 33 ёшли Х. Р. га тегишли 3.800.000 сўмлик музлатгич эҳтиёт қисмларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Олиб борилган қидирув давомида, ушбу жиноятни, 21 ёшли Н.Т. содир этганлиги аниқланган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғирлик”) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этаётгани айтилмоқда
09.07.2021 07:14
Калит танлаш йўли билан ўғирлик содир этган шахс қўлга олинди






