1

Сурхондарёда ўғил онасини ҳақорат қилган эркакни пичоқлаб ўлдирди

ЖИНОЯТ 09.07.2021, 12:56
Сурхондарёда ўғил онасини ҳақорат қилган эркакни пичоқлаб ўлдирди

Сурхондарёда ўзаро жанжал одам ўлимига сабаб бўлди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ Ахборот хизмати.

Маълум бўлишича, Шўрчи туманида 2021 йилнинг 26 июнь куни соат 20.30 ларда, туманнинг “Ойнакўл” маҳалласида яшовчи, Ж.Арслон қўшниси бўлиб яшовчи қариндоши, Қ.Раънонинг яшаш уйига келиб, ундан савдо дўконидан олган озиқ-овқат маҳсулотлари учун қарзини сўраб, ўзаро тортишиб қолади. Эркак ҳақоратли гаплар қилгач, Қ.Раънонинг ўғли Ж.Бозор жанжалга аралашиб, унинг онасини ҳақорат қилгани сабабли, яшаш уйидан ошхона пичоғини олиб, Ж.Арслоннинг сон қисмига бир маротаба санчиб, “ҳаёт учун ҳавфли бўлган оғир” тан жароҳати етказган. 

Натижада Ж.Арслонга тиббий ёрдам кўрсатиш учун туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилаётганида, йўлда вафот этган. Ж.Бозорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1