1

Қўқонда II Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади

ЖАМИЯТ 09.07.2021, 15:31
Теглар: II Халқаро ҳунармандчилик фестивали
Қўқонда II Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади

Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади. Бу ҳақда “Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йилда Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ҳамда “йўл харитаси” тасдиқланди. 

Фестивалга иқтидорли ҳунармандлар ва истеъдодли ёшларни жалб қилиш мақсадида “Мен Қўқонга бораман” шиори остида икки босқичдан иборат қуйидаги кўргазма ва кўрик-танлов ташкил этилади:

биринчи босқич – туманлар (шаҳарлар) бўйича 2022 йилнинг апрель ойида;

иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича 2022 йил июнда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1