1

“Апартак” кўмир конининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган режалари маълум қилинди

ЖАМИЯТ 09.07.2021, 15:50
Теглар: “Апартак” кўмир кони
“Апартак” кўмир конининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган режалари маълум қилинди

8 июль куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг “Апартак” кўмир конига пресс-тур ташкил этилди. Тадбирда жамият бош директори Владимир Кузнецов иштирок этиб, журналистларга Ўзбекистонда кўмир саноати соҳасидаги янгиликлар, “Ўзбеккўмир” АЖда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, республикада қаттиқ ёқилғига бўлган талабни қондиришда “Апартак” конининг ҳиссаси ҳақида сўзлаб берди. 

“Апартак” “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти тасарруфидаги учта кўмир коннинг бири бўлиб, қаттиқ ёқилғи мураккаб геологик шароитда очиқ усулда қазиб олинади.  1968 йилда қуриб ишга туширилган кон ихтиёрида ҳозирги кунда 13 та экскаватор, 22 та оғир юк ташувчи автосамосвал, шунингдек, бульдозер, автогрейдер, автокран, бурғулаш қурилмаси, конвейр линияси каби кон техникаси мавжуд. Ана шу мавжуд кон техникаси ёрдамида бу ерда йилига 2,2 млн куб метр ҳажмида тупроқ ишлари бажариш, 387,5 минг тонна кўмир қазиб чиқариш мумкин. Конда 2018 йилда − 350 017 тонна, 2019 йилда − 355 100 тонна, 2020 йилда − 456 035 тонна қаттиқ ёқилғи қазиб олинди.  "Апартак" конида кўмир қазиб олиш ҳажмларини ошириш ва маҳсулот таннархини камайтириш мақсадида 2021-2025 йилларга мўлжалланган концепция ишлаб чиқилди. Ушбу концепцияга кўра, 2025 йилга бориб устки қатламни очиш ишлари икки бараварга оширилиб, йиллик ўртача ҳажми 4 млн. 500 минг кубомертни ташкил этади.  

Жорий йилда “Апартак”да 2020 йилдагига нисбатан салкам икки баравар кўп - 764,7 минг тонна кўмир қазиб олиш режалаштирилган. Шунинг 531,9 минг тоннаси кон тасарруфидаги мавжуд техника, 232,8 минг тоннаси четдан жалб қилинган техника ёрдамида бажарилади.  

Шунингдек, 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида кондан 306,5 минг тонна кўмир қазиб олинди. Тайёр маҳсулот республика иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли эҳтиёжлари учун етказиб берилмоқда. Журналистлар кон ишлаб чиқариш майдонида бўлиб, кўмир устки қатламини очиш ва кўмир қазиб олиш жараёнлари билан бевосита танишдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1